Линклар

Консорциум бўйича якуний қарор Бишкекда қабул қилинади


Қозоғистон-Қирғизистон ҳукуматлараро комиссияси Марказий Осиё сув-энергетика консорциумини ташкил этиш бўйича Остонада музокаралар ўтказди. Улар бу борадаги якуний қарорни апрель ойи охирида Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида қабул қилишга келишиб олди.

Қозоғистон энергетика ва минерал ресурслар вазири ўринбосари Дуйсенбой Турғановнинг маълум қилишича, ҳукуматлараро комиссия Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги тўрт томонлама битимни имзолаш имкониятини кўриб чиққан.

“Биз мазкур масалани ҳал қилиш бўйича аниқ муддатларни белгилаб олдик ҳамда 29-30 апрель кунлари Бишкекда йиғилиб, якуний қарорга келишни режалаштирдик”,- деди вазир ўринбосари.
XS
SM
MD
LG