Линклар

Саакашвили Россия қароридан норози


Грузия президенти Михаил Саакашвили Россия ҳукуматидан айирмачи ўлкалар билан яқиндан ҳамкорлик қилишга оид қарорини бекор қилишни талаб қилди.

“Биз Россиядан Грузия суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига путур етказувчи қарорларни қайта кўриб чиқишни талаб қиламиз. Барча билиб қўйсинки, Грузияни тинч йўл билан бирлаштириш борасида жаҳон ҳамжамиятининг кўмагига эришишга бўлган уринишларимизни давом эттираверамиз”,- деди Михаил Саакашвили.

16 апрель куни Россия президенти Владимир Путин ўз ҳукуматига Абхазия ва Жанубий Осетия билан яқиндан ҳамкорлик қилишни йўлга қўйишга фармойиш берганди.

Айни пайтда Грузия ташқи ишлар вазири БМТ Хавфсизлик кенгашини Россия ҳукумати қарори юзасидан фавқулодда мажлис ўтказишга чақирди.
XS
SM
MD
LG