Линклар

Россия Ливиянинг 4,5 миллиард долларлик ташқи қарзидан воз кечди


Бу ҳақдаги келишув Триполида Россия президенти Владимир Путин ва Ливия раҳбари Муаммар Каддафий ўртасида ўтказилган музокаралардан сўнг имзоланди.

“Бугун имзоланган шарнома халқаро майдондаги ўзаро ҳамкорлигимиз, жумладан, жаҳоннинг можароли ҳудудларидаги муаммоларни ҳал этиш имкониятларимизни кенгайтиради”,- деди Владимир Путин.

Шунингдек, учрашувлар чоғида Россиянинг “Газпром” ширкати ва Ливия нефть компаниялари ўртасида қўшма корхона ташкил этишга оид шартнома ҳам имзолангани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG