Линклар

НАТО Ироқдаги миссиясини кенгайтиради


НАТО бош котиби Яап де Ҳооп Схеффер альянс Ироқ ҳукумат кучларининг малакасини оширишга ёрдам бериш мақсадида бу мамлакатдаги миссиясини кенгайтиришини билдирди.

Брюсселда Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий билан музокара ўтказган Схеффер: “НАТО бундан кейин ҳам Ироқ ҳукумати таклифига асосланган ҳолда ўзаро ҳамкорлик режасини ишлаб чиқиш уринишларини давом эттираверади”,- деди.

Куни-кеча Нурий ал-Маликий Европа парламентида қилган чиқишида яқин келажакда Ироқда фаолият юритаётган “Ал-Қоида” ҳаракати мағлуб этилишини маълум қилган эди.

Шунингдек, Нурий ал-Маликий Ироқ ҳукумати ЕИ билан нефть ва газ соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш тарафдори эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG