Линклар

Эстафета норозилик намойиши билан кутиб олинди


Ёзги Олимпиада ўйинлари машъаласи эстафетаси Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрига етиб келиши муносабати билан бу ерда Тибет мустақиллиги тарафдорларининг норозилик намойиши бўлиб ўтди.

Хабарларга кўра, шаҳар аэропорти яқинида ўтказилган намойишнинг ўнлаб иштирокчиси ҳибсга олингандан кейин норозилик акцияси шаҳар марказига кўчган ва унда мингга яқин фуқаро қатнашган.

Расмийларнинг билдиришича, хавфсизликни таъминлаш мақсадида Деҳли кўчаларига полициянинг 15 мингга яқин ходими сафарбар қилинган.

Ҳиндистондан 100 мингга яқин тибетлик қочқин бошпана топган.
XS
SM
MD
LG