Линклар

Қирғиз спикери ўзбек элчиси билан учрашди


Қирғизистон парламенти раиси Адахон Мадумаров Ўзбекистоннинг Бишкекдаги элчиси Зиёдулла Пўлатхўжаев билан учрашди.

Учрашув чоғида А.Мадумаров Ўзбекистон элчисига МДҲ мамлакатларининг Санкт-Петербургда ўтган Парламентлараро ассамблеясида Қирғизистон Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Парламентлараро ассамблеясини ташкил қилиб, унинг қароргоҳини Чўлпонота шаҳрида очиш ташаббуси билан чиққанини билдирди. А.Мадумаров МДҲ парламентларининг раҳбарлари мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлаганини маълум қилди.

Ўзбекистон элчиси Қирғизистон парламенти ташаббусини ўз мамлакати раҳбариятига етказишини билдирди.

Учрашув чоғида томонлар чегараолди муммаолари ҳамда иқтисодий ҳамкорлик масалаларини ҳам муҳокама қилди.
XS
SM
MD
LG