Линклар

logo-print

Меҳнат муҳожирларининг жасади топилди


Москва вилоятининг Королёв шаҳрида Ўзбекистон ва Тожикистондан келган тўрт меҳнат муҳожирининг жасади топилди.

“Новый регион” Интернет нашрининг Москва вилояти милициясига таянган ҳолда маълум қилишича, меҳнат муҳожирларининг жасади мева-сабзавотни қайта ишлаш ширкати ҳовлисида жойлашган уйдан топилган.

“Ўзбекистоннинг уч ва Тожикистоннинг бир фуқароси овқат пишираётган пайтда газдан заҳарланиб, шу жойнинг ўзида вафот этган”,- деди милициядаги манба.

Ҳозирча бу шахсларнинг исм-шарифлари ошкор қилинмади.
XS
SM
MD
LG