Линклар

Марказий Осиё иттифоқини тузиш масаласи муҳокамаси


Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Қирғизистон раҳбари Қурманбек Бақиев Марказий Осиё давлатлари иттифоқини тузиш масаласини муҳокама қилди.

“Биз бу мақсад сари босқичма-босқич боришимиз керак, бундан ташқари, мавжуд келишувлар ҳам бунга тўла имкон беради”,- деди Н.Назарбоев.

Қозоғистон раҳбари бу масала бўйича 2009 йилда махсус халқаро форум ўтказиш ҳақида келишиб олинганини ҳам қўшимча қилди.

Қ.Бақиев Қозоғистоннинг ушбу ташаббусини Қирғизистон ҳам қўллаб-қувватлашини, бундан Марказий Осиёнинг барча халқлари ютиши, бунга ўзининг мутлақо шубҳа қилмаслигини билдирди.

“Менимча, баъзи қўшниларимиз бундан бироз хавфсираяпти, балки буни тўла тушуниб етмаётгандирлар ёки уларнинг МО иттифоқига киришга тўсқинлик қилаётган қандайдир ички муаммолар бордир. Аниқ ишонч билан айта оламанки, бу давлатлар хавфсизлигига мутлақо таъсир кўрсатмайди”,- деди Қ.Бақиев.
XS
SM
MD
LG