Линклар

logo-print

“Аэрофлот” “Alitalia”нинг яқин ҳамкорига айланади


Россиянинг “Аэрофлот” компанияси яқин келажакда Италиянинг “Alitalia” миллий авиакомпанияси расмий ҳамкорига айланиши мумкин.

Маълум бўлишича, мазкур масала Италия бош вазири этиб қайта сайланган Сильвио Берлускони ва Россия президенти Владимир Путиннинг ўзаро учрашуви чоғида муҳокама қилинган. Бу учрашувда Сильвио Берлускони инқирозга юз тутаётган “Alitalia” компаниясини қутқаришга “Аэрофлот” ҳам жалб этилиши мумкинлигига ишора қилган. Россия раҳбари эса “Аэрофлот” “Alitalia” билан музокараларни қайта бошлашга тайёр эканини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG