Линклар

Қочқинларни мажбурий қайтариш жангариларга қўл келиши мумкин


БМТ Покистон ҳукуматини афғонистонлик кочқинларни ўз ватанига қайтаришга оид қарорини қайта кўриб чиқишга чақирди.

БМТнинг Афғонистондаги вакили Покистон ҳукуматининг мазкур режаси иш бермаслиги ҳамда бу ҳаракат икки давлат ҳудудида жангариларнинг фаоллашувига туртки бўлиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.

Покистон ўтган йил якунида ўз ҳудудидан бошпана топган афғонистонлик 2,5 миллион қочқин 2009 йилга қадар ўз ватанига қайтарилишини маълум қилган эди. Бу қарорнинг қабул қилинишига эса “Толибон” жангарилари Покистон ҳудудидан Афғонистонга ўтиб қўпорувчилик ҳаракатлари амалга оширгани юзасидан халқаро ҳамжамият билдирган кескин танқидлар сабаб бўлган эди.

Маълумотларга кўра, ҳозир Афғонистон ҳукуматида ҳам кўп сонли қочқинларни қабул қилиб олиш учун имкониятлар мавжуд эмас.
XS
SM
MD
LG