Линклар

Россия Грузия билан алоқаларни яхшилашга тайёр


Россия Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган хабарга кўра, мамлакат президенти Владимир Путин ўз ҳукуматига Грузия билан алоқаларни яхшилаш ва бу давлатга қарши жорий этилган иқтисодий санкцияларни бекор қилишга оид чора-тадбирлар ишлаб чиқишга фармойиш берган.

Вазирликнинг билдиришича, В.Путин ҳукуматга икки давлат ўртасидаги почта хизматини қайта тиклаш, виза чекловлари ва Грузия маҳсулотлари импортига жорий этилган тақиқни бекор қилиш юзасидан расмий Тбилиси билан маслаҳат бошлашни тавсия қилган.
XS
SM
MD
LG