Линклар

АҚШ ва Буюк Британия Эронга қарши биргаликда ишлайди


АҚШ президенти Жорж Буш ва Буюк Британия бош вазири Гордон Браун Эроннинг ядровий қуролга эга бўлиши олдини олиш учун биргаликда саъй-ҳаракат қилишга ваъда берди.

Оқ уйда ўтказилган музокаралардан сўнг АҚШ президенти агар Эрон уранни бойитиш технологиясини тўлиқ ўзлаштириб олса, бу ядровий қурол ишлаб чиқаришга қўлланилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.

“Эрон ҳукумати ҳозирга қадар ўзининг ишончга лойиқ эмаслигини исботлади. Шу боис, майли, уранни бойитишни ўрганишига розилик берайлик, лекин бир кун келиб бу дастур ҳарбий мақсадлар учун ишлатилмайди, дейиш, менимча, гўлликдан бошқа нарса эмас”,- деди Ж.Буш.

Гордон Браун эса ЕИ бу давлатга қарши қабул қилган санкцияларини яна кучайтириши мумкинлигига ишора қилди.
XS
SM
MD
LG