Линклар

Жангариларга ҳужумлар уюштирилди


Ироқ ҳукумати кучлари ва АҚШ ҳарбийлари мамлакатнинг турли минтақаларида жангари гуруҳларга ҳужум қилди. Ироқ кучлари АҚШ ва Буюк Британияга қарашли вертолётлар мадади билан шиа уламоси Муқтадо Ас-Садрнинг Басра шаҳрининг Хаяния туманига тўпланган радикал қарашли гуруҳларига ҳужум уюштирди. Ироқ Ички ишлар вазирлиги матбуот вакили генерал-майор Абдул Карим Халаф ҳарбий операциялар давом этаётганини билдирди.

Айни пайтда Бағдоднинг Садр минтақасида АҚШ ва Ироқ ҳукумати кучлари билан шиа жангарилари ўртасида шиддатли отишмалар давом этмоқда. 19 апрелга ўтар кечаси Носирия шаҳрида ҳам ҳукумат кучлари ва ас-Садрнинг Маҳдий армияси жангарилари ўртасида тўқнашувлар содир бўлди.
XS
SM
MD
LG