Линклар

logo-print

Араб давлатлари Россиядан ўрнак олишга чақирилди


Ироқ ҳукумати матбуот вакили Али ал-Даббағ араб давлатларини Ироқнинг кўп миллиард долларлик эски қарзларидан воз кечишга чақирди.

Россия Ироқнинг 12 миллиард долларлик қарзидан воз кечганини айтган ал-Даббағ араб давлатлари ҳам шундай қилиши кераклигини таъкидлади.

Ироқ муаммосини муҳокама қилиш учун Ироққа қўшни давлатлар вакиллари келаси ҳафтада Кувайтда учрашади.
XS
SM
MD
LG