Линклар

logo-print

Нефть нархи янги рекордга етди


Жаҳон бозорида бир бочка нефть нархи рекорд даражага, яъни 115 АҚШ долларига етди.

Шунга қарамай, Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот нефть нархи ҳали ҳам жуда паст эканини таъкидлади. Эрон давлат телевидениеси Интернет сайтида эълон қилинган мақолада М.Аҳмадийнажот “нефть стратегик маҳсулот экани ва у ўзининг ҳақиқий қимматига эга бўлиши керак”лигини айтган.

Нефть Эроннинг хорижий савдодан тушаётган даромадининг тахминан 80 фоизини ташкил этади.
XS
SM
MD
LG