Линклар

Қирғизлар ер қайтариш қўмитаси тузди


Бишкекда Қирғизистон ҳукумати қарори билан Қозоғистонга берилган 620 гектарлик Қарқира яйловини ҳимоя қилиш ва қайтариб олиш қўмитаси ташкил этилди. Қўмита мухолифатдаги партиялар томонидан тузилди.

Мухолифат лидерларидан бири Эмил Каптагаев бу ҳақда гапириб: “Бу масалада ҳукумат халқни алдаган. 620 гектар Қарқира яйлови Қозоғистоннинг 1150 гектар ерига алмаштирилгани ҳақида расмий баёнот берилган эди. Бироқ текширилганда бу маълумот ёлғон экани, Қирғизистон берган ер эвазига Қозоғистон ҳеч нарса бермагани маълум бўлди”,– деди.

Айни пайтда расмий Бишкек бу баёнотга муносабат билдиргани йўқ. Қарқира яйлови Қозоғистонга берилишига қарши Бишкекда норозилик намойишлари ҳам ўтган эди. Бу намойиш милиция томонидан тарқатилган ва 50 иштирокчи қамоққа олинганди.
XS
SM
MD
LG