Линклар

logo-print

Жимми Картер “Ҳамас” раҳбарлари билан учрашди


АҚШнинг собиқ президенти Жимми Картер Сурия пойтахти Дамашқда “Ҳамас” ҳаракатининг сургунда яшаётган раҳбарлари билан учрашди.

“Ҳамас” расмийси Муса Абу Марзукнинг билдиришича, Жимми Картер ва “Ҳамас” раҳбари Холид Машъал Исроил ва “Ҳамас” ўртасида асирлар алмашиш, шунингдек, Исроил ҳарбийлари томонидан Ғазо секторига жорий этилган қамални тўхтатиш масаласини муҳокама қилган. Жума куни Картер Машъал билан тўрт соат давомида музокара ўтказган эди.
XS
SM
MD
LG