Линклар

logo-print

Райс Россия қароридан “жиддий хавотирда”


АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс Россиянинг Грузиянинг исёнкор ўлкалари билан иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ҳақидаги қароридан Вашингтон “жиддий хавотир”да эканини билдирди.

“Биз Россия президенти қароридан жиддий хавотирдамиз. Мен бугун (18 апрель куни) ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан гаплашдим. Бир кун олдин Грузия президенти Михаил Саакашвили билан сўзлашдим. АҚШ Грузия ҳудудий яхлитлигини қатъий қўллаб-қувватлайди. Биз Грузиянинг Абхазия ва Жанубий Осетия билан музокара олиб бориш дастурини амалга ошириши учун уриниш бўлиши керак, деган фикрдамиз”, – деди К.Райс.

16 апрель куни Россия президенти Владимир Путин ўз ҳукуматига Абхазия ва Жанубий Осетия халқларини қўллаб-қувватлаш вазифасини топширган эди. Бироқ АҚШ, НАТО ва Европа Иттифоқи Россияни икки исёнкор ўлка билан алоқаларни кенгайтириш қароридан воз кечишга чақирди.
XS
SM
MD
LG