Линклар

Ўзбекистон президенти Қозоғистонга боради


Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати эълон қилган баёнотга кўра, Ислом Каримов 22-23 апрель кунлари бўлиб ўтадиган расмий ташрифи чоғида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашиб, икки давлат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилади.

15 апрель куни Қозоғистон 1 сентябрга қадар буғдой экспорт қилишни тақиқлаш ҳақида қарор қабул қилган эди. Ўзбекистон ҳар йили Қозоғистондан тахминан 120 минг тонна буғдой сотиб олади. Қирғизистон президенти Қурманбек Бақиев 17-18 апрель кунлари Қозоғистонга сафар қилганидан сўнг расмий Остона ўз қўшнисига буғдой етказиб беришни тўхтатмасликка ваъда берганини билдирганди. Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари сўзлашуви чоғида ҳам буғдой экспорти асосий масалалардан бири бўлиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG