Линклар

logo-print

Автобус ҳалокатида 9 киши ҳалок бўлди


Испанияда финляндиялик сайҳларни олиб кетаётган автобуснинг бошқа бир машина билан тўқнашуви оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди, 20 нафари жароҳатланди.

Воқеа шанба кечқурун Испаниянинг Коста дел Сол минтақасидаги трассада содир бўлди.

Маълум бўлишича, Финляндияга қайтаётган сайёҳларни аэропортга олиб кетаётган автобус енгил машина билан тўқнашиб, трассадан чиқиб кетган. Енгил машина ҳайдовчиси маст ҳолда бўлгани гумонланаётгани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG