Линклар

Жосус самолёт уриб туширилди


Грузиянинг айирмачи Абхазия ҳукумати Гали туманида Грузияга тегишли жосус самолётни уриб туширганини билдирди.

Абхазия қуролли кучлари бошлиғи ўринбосари Анатолий Зайцев бу ҳақда Россия телевидениеси орқали эълон қилди. Бироқ Грузия Мудофаа вазирлиги матбуот вакили Нана Инскирвели Грузияга тегишли самолётлар Абхазия ҳудудига учиб ўтмаганини таъкидлади.

Шунингдек, Грузия парламенти раиси Нино Буржанадзе ўз мамлакатининг Россия билан муносабатларга тайёрлиги, лекин Москва Тбилисининг Абхазия ва Жанубий Оссетия минтақалари устидан ҳокимиятини тан олиши лозимлигини маълум қилди. Россия ҳукумати 16 апрель куни Грузиянинг айирмачи минтақалари билан ҳамкорликни кучайтиришга қарор қилганини эълон қилганди.
XS
SM
MD
LG