Линклар

logo-print

Қирғизистонда Россия аскари яраланди


Якшанбага ўтар кечаси Россиянинг Қирғизистондаги ҳарбийларига уюштирилган ҳужум оқибатида бир рус аскари яраланди.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги матбуот вакили Раҳматилло Аҳмедов Россия ҳарбийлари Кант ҳарбий базасидан Бишкекка элтувчи трассада текширув постида тўхтамай ўтиб кетаётганда қирғиз милиционерларининг огоҳлантириб отган ўқидан рус аскари жароҳатланганини билдирди.

Бироқ Россиянинг Бишкекдаги элчихонаси матбуот котиби Виктор Харченконинг таъкидлашича, Кант ҳаво базаси яқинида номаълум автомашина Россия ҳарбийларига тегишли машинани тўхтатиб, рус аксарларини калтаклаган ва бирини отиб яралаган.
XS
SM
MD
LG