Линклар

logo-print

Райс Ироқдаги вазият яхшиланаётганига ишонади


АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс Ироқдан аввал Баҳрайн ва Қувайтга ташриф буюриб, сунний араб давлатларини Ироқ ҳукумати билан дипломатик ва иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга чақирди.

“АҚШ қўллаб-қувватлаётган Бағдод ҳукумати билан алоқаларни мустаҳкамлашни кечиктиришга ҳожат йўқ, чунки Ироқдаги вазият яхшиланмоқда ва шиа жангариларига қарши сўнгги амалиётлар Ироқ ҳукуматининг хавфсизликни таъминлаш ниятларини намойиш қилди”,- деди К.Райс.

Сунний араб давлатлари 2003 йилда АҚШ етакчилигидаги кучлар Ироқни босиб олганидан бери Бағдодга дипломатик ва иқтисодий ёрдам кўрсатишга ихтиёр билдирмай келган.
XS
SM
MD
LG