Линклар

Кондолиза Райс кутилмаганда Ироққа келди


АҚШ давлат котиби Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликийнинг хавфсизликни таъминлаш йўлидаги уринишларини юқори баҳолаб, ўз сафаридан Ироқдаги кучлар ўртасида бирдамликни тарғиб этишни мақсад қилганини билдирди.

К.Райснинг сафари арафасида Ироқнинг шиа уламоси Муқтадо ас-Садр Бағдод ҳукуматидан ўзининг издошларига қарши таъқибларни тўхтатишни талаб қилиб, акс ҳолда уруш очишидан огоҳлантирди. Ас-Садрнинг Интернетда тарқатилган баёнотида Ироқ ҳукуматига “тинчлик йўлини танлаш” учун охирги имконият берилаётгани таъкидланади.

Шиа етакчиси бош вазир Нурий ал-Маликийни АҚШ кучлари билан ҳамкорлик қилаётгани учун танқид қилди. Бу баёнот АҚШ ва Ироқ кучларининг Басра шаҳри ва Бағдоднинг Садр туманида ас-Садрга содиқ жангарилар билан тўқнашувлари давом этаётган пайтда эълон қилинди.

Маликий ҳукумати ас-Садрдан унга содиқ Маҳдий армиясини қуролсизлантиришни талаб қилиб, акс ҳолда Ироқ сиёсатидан четлаштирилишидан огоҳлантирган.
XS
SM
MD
LG