Линклар

“Ҳамас” зўравонликдан воз кечиши керак


АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс Фаластиннинг “Ҳамас” ҳаракати Исроил билан музокараларни қайта бошлашга тайёрлигини исботлаши учун барча зўравонликлардан воз кечиши лозимлигини таъкидлади.

Унинг бу баёнотидан бироз аввал АҚШнинг собиқ президенти Жимми Картер “Ҳамас” раҳбарияти Исроил билан музокаралар бошлашга тайёрлигини маълум қилганини билдирган эди. Ўтган ҳафта якунида “Ҳамас” етакчилари билан учрашган Жимми Картер АҚШ ҳукуматининг “Ҳамас” билан музокара ўтказмаслигини ҳам танқид қилди.
XS
SM
MD
LG