Линклар

Aрманистон билан алоқаларни тиклаш имкониятлари қидирилмоқда


Туркия ташқи ишлар вазири Али Бобожон Арманистоннинг янги ҳукумати билан музокараларни қайта тиклаш имкониятларини қидираётганини маълум қилди.

Али Бобожон арманистонлик ҳамкасбига ўзаро алоқаларни қайта тиклаш таклифи битилган мактуб йўллаганини билдирди.

Айни пайтда Туркия ва Арманистон ўртасида дипломатик алоқалар мавжуд эмас. Арманистон ҳукумати Усмонли империяси даврида 1,5 миллион армани геноцид қурбони бўлганини таъкидлайди, расмий Анқара эса бу даъвони рад этади.
XS
SM
MD
LG