Линклар

Толиблар 11 жангарисини йўқотди


Афғонистон жанубида рўй берган тўқнашувлар ва амалга оширилган ҳаво зарбаси оқибатида “Толибон” ҳаракатининг 11 жангариси ўлдирилди.

Афғонистон Мудофаа вазирлигининг билдиришича, бу амалиётлар, асосан, Ҳилманд вилоятининг Гармшер туманида ўтказилган.

Шунингдек, Забул вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлашида ҳукумат кучларининг беш аскари жароҳатлангани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG