Линклар

logo-print

Грузия яна Россияни айблади


Грузия ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони Давид Наирашвили Грузиянинг учувчисиз бошқариладиган самолёти Россиянинг “МИГ-29” русумли ҳарбий самолёти томонидан уриб туширилгани ҳақида баёнот берди.

“МИГ-29 Грузияга қарашли Абхазиянинг Гадаута шаҳридан ҳавога кўтарилганини радарларимиз кўрсатиб турибди. Россия самолётининг у ерда бўлиши қонунга зиддир. Бу самолёт жанубда Грузиянинг учувчисиз бошқариладиган самолётини уриб тушириб, шимолдан Россия ҳудудига ўтиб кетди”,- деди Грузия расмийси.

Россия томони Грузиянинг бу иддаосини кескин рад этди. 20 апрель куни Грузиянинг айирмачи Абхазия ҳукумати ўз ҳудудида Грузияга тегишли жосус самолёт уриб туширилганини эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG