Линклар

ЕИ ташқи сиёсати мутасаддиси Афғонистонга сафар қилди


Афғонистон президенти Ҳомид Карзай билан учрашган Ҳавьер Солана ЕИ бу мамлакатда барқарорлик равнақ топиши учун қилинаётган ҳаракатларга содиқ қолажагини яна бир бор таъкидлади.

Шунингдек, ЕИ расмийси сўнгги йиллар давомида Афғонистонда амалга оширилган ишларга юқори баҳо бериб, соғлиқни сақлаш ва таълим тизимларида ижобий ўзгаришлар кузатилганини қайд этди.

Хабарларга кўра, ЕИ расмийси НАТОнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондони ҳамда БМТнинг маҳаллий вакили билан учрашишни режалаштирган.
XS
SM
MD
LG