Линклар

logo-print

Рус аскарлари тартиббузарлиги учун ушланган


Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги мамлакатдаги Россия ҳарбий базаси аскарларига босқинчилик ҳужуми уюштирилгани тўғрисидаги маълумотни рад этди. Бу маълумотни Россиянинг Бишкекдаги элчихонаси тарқатган эди.

ИИВнинг билдиришича, Россия ҳарбийлари Бишкекда маст ҳолатда йўл қоидасини қўпол тарзда бузгани учун қўлга олинган. Қўлга олиш жараёнида улар қаршилик кўрсатган. Ўқ узилиши натижасида Россиянинг бир ҳарбийси оғир яраланган.

“Рус ҳарбийларига нисбатан милицияга қаршилик кўрсатиш моддаси билан жиноят иши очилган. Қирғиз милицияси ҳаракатлари қонун доирасида, деб топилди”,- деди ички ишлар вазири ўринбосари Субанов.

Расмийларнинг айтишича, бу воқеа юзасидан Россия расмий норозилик нотаси бермаган.
XS
SM
MD
LG