Линклар

БМТ Россия ва Грузия ўртасидаги бўҳронни муҳокама қилади


БМТ Хавфсизлик кенгаши расмий Москва ва Тбилиси ўртасида авж олган сўнгги бўҳронни бартараф этиш йўлларини муҳокама қилади.

Ўтган ҳафта якунида Россия ҳукумати Грузиянинг айирмачи Абхазия ва Жанубий Осетия ҳудудлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш режасини маълум қилгандан сўнг расмий Тбилиси БМТ Хавфсизлик кенгашига норозилик нотаси юборган эди.

Айни пайтда расмий Тбилиси россиялик ҳарбийларни Абхазия ҳудудида парвоз қилаётган Грузиянинг учувчисиз бошқарилаётган самолётини уриб туширганликда ҳам айбламоқда. Россия томони эса бу иддаони кескин рад этиб, Грузия самолётининг Абхазия узра парвози БМТ томонидан қабул қилинган ўзаро ўт очишни тўхтатиш келишувига зид эканини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG