Линклар

logo-print

Бишкекда коммунистлар Ленинни ёд этди


22 апрель куни Бишкек марказий майдонидаги Ленин ҳайкали олдида тўпланган намойишчилар пролетариат доҳийси таваллудининг 138 йиллигини нишонлаб, АҚШнинг Бишкекдаги ҳарбий базаси мамлакатдан чиқарилишини талаб қилди.

Митинг Коммунистлар партияси ва АҚШ ҳарбий базасини Қирғизистондан чиқариш қўмитаси томонидан уюштирилди.

“Биз президент Қурманбек Бақиевни огоҳлантирмоқчимиз. Агар у 2008 йил декабригача Америка базасини мамлакатдан чиқармаса, биз Қ.Бақиев истеъфоси учун имзо йиғиш жараёнини бошлаймиз”,- деди митинг ташкилотчиси Игорь Трофимов.

Айни пайтда Қирғизистондаги тўртта сиёсий партия ва битта ҳаракат АҚШ ҳарбийларининг мамлакатдан чиқарилишини талаб қилмоқда. Улар АҚШ ҳарбий базаси Қирғизистон экологиясига катта зиён келтираётгани ҳамда фуқаролар хавфсизлигига таҳдид туғдираётганини даъво қилмоқда.
XS
SM
MD
LG