Линклар

“Тамил йўлбарслари” билан тўқнашувлар


Шри-Ланка Мудофаа вазирлиги мамлакат шимолида ҳукумат кучлари ва “Тамил йўлбарслари” жангарилари ўртасида шиддатли тўқнашувлар рўй берганини маълум қилди.

Вазирликнинг билдиришича, тўқнашувларда камида 52 жангари ва ҳукумат кучларининг 15 аскари нобуд бўлган. Шунингдек, 70га яқин аскар жароҳатланган.

Ҳозирча “Тамил йўлбарслари” Шри-Ланка расмийларининг бу баёнотини тасдиқлагани йўқ.
XS
SM
MD
LG