Линклар

Мактабда инсон ҳуқуқлари тарғиб қилинишига чақириқ


Европа кенгаши парламент ассамблеяси Россия ҳукуматини мамлакатда таълим-тарбия дастурлари ёрдамида инсон ҳуқуқларини тарғиб этишга чақирди.

Хабарларга кўра, Москвага икки кунлик сафари чоғида ассамблея делегацияси расмийлари Россиядаги мустақил инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг самарали фаолият юритиши учун ҳукумат керакли қонунларни қабул қилиши лозим, деган фикрларни билдирган.

Маълум бўлишича, делегация вакиллари Москвада инсон ҳуқуқлари фаоллари ва ҳукумат расмийлари билан музокаралар ўтказган.
XS
SM
MD
LG