Линклар

logo-print

Ельцинга ёдгорлик қўйилди


Россиянинг биринчи президенти Борис Ельцин вафот этганига бир йил тўлиши муносабати билан Москванинг “Новодевичье” қабристонида унга атаб ёдгорлик ўрнатилди.

“Бирор кишининг оламдан ўтиши унинг сафари якунланди, дегани эмас. Хотираларимизда бор экан, демак у тирик. Борис Николаевич Ельцинни биринчи президент ҳамда Россиянинг жасур етакчиси сифатида ҳар доим ёдга оламиз ва у қалбимизда мангу қолажакдир”,- деди Россия президенти Владимир Путин.

Екатеринбургда эса Уральск давлат университитетига Борис Ельцин номи берилди. Шунингдек, шаҳар кўчаларидан бири ҳам собиқ президент номи билан аталди. Жорий йил якунида эса Санкт-Петербургда Борис Ельцин номидаги миллий кутубхонани очиш режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG