Линклар

Пенсильванияда Ҳиллари Клинтон ғалаба қозонди


АҚШнинг Пенсильвания штатида демократларнинг президентликка номзодларни саралаш пойгасида Ҳиллари Клинтон ғалаба қозонди.

Филадельфияда ўз тарафдорлари олдида чиқиш қилган Ҳ.Клинтон: “Ташқаридаги иккита уруш ва уйимиздаги сиёсий бўҳрон сабабли талаблар юқори, бажарилиши шарт бўлган вазифалар эса ўта мураккаб. Агар енг шимариб, биринчи кундан ўз ортидан эргаштира оладиган президент билан ишлашни бошласак, имкониятларимиз чексиз бўлади”,- деди.

Хабарларга кўра, Пенсильваниядаги овоз бериш жараёнида Ҳиллари Клинтон 55 фоиз, Барак Обама эса 45 фоиз овоз тўплаган.
XS
SM
MD
LG