Линклар

logo-print

Грузия Россияни яккалашга ҳаракат қилади


Грузия ташқи ишлар вазири Давид Бакрадзе БМТ Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда мажлисида Россияни яккалаб қўйишга ҳаракат қилишини билдирди.

БМТ Хавфсизлик кенгаши мажлисида Россия-Грузия ўртасида авж олган сўнгги бўҳрон муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Расмий Тбилиси Россияни Грузияга қарашли учувчисиз бошқарилаётган самолётни уриб туширганликда айбламоқда. Россия эса бу иддаони кескин рад этиб, Грузия самолётининг Абхазия узра парвози БМТ томонидан қабул қилинган ўзаро ўт очишни тўхтатиш келишувига зид эканини билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG