Линклар

Россия қирғиз парламенти қароридан норози


Россия Ташқи ишлар вазирлиги қирғиз парламенти 1916 йил қатағони қурбонларини хотирлаш куни тўғрисида қонун қабул қилганига қарши норозилик баёноти тарқатди.

Баёнотда айтилишича, 1916 йилдаги қатағон воқеасини кенг жамоатчиликка ошкор этиш ҳаракати Россия ва Қирғизистон ўртасидаги сиёсий-иқтисодий муносабатларга жиддий салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу муносабат билан Россия ТИВ қирғиз тарафига қатағон мавзусига катта эътибор қаратмасликни ва “тарихий адолатни тиклаш” уринишларини тўхтатишни тавсия этади.

Расмий Бишкек ҳозирча бу баёнотга муносабат билдиргани йўқ.

Қирғиз парламенти ўтган ҳафта 1916 йил қурбонларини хотирлаш куни тўғрисидаги махсус қонунни қабул қилган эди. 1916 йилда қирғизлар Россия ҳукуматига қарши исён кўтарган, қирғиз тарихчиларининг айтишича, қўзғолонни бостириш пайтида қирғизларнинг 60 фоизи қириб ташланган.
XS
SM
MD
LG