Линклар

Президентлар сув-энергетика муаммоларини муҳокама қилди


Ўзбекистон ва Қозоғистон президентларининг Остонада бўлиб ўтган учрашувида Марказий Осиёда сув-энергетика муаммолари масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Марказий Осиё мамлакатлари сув-энергетика муаммоларини халқаро қонунларга мувофиқ равишда ҳал қилиши кераклиги билдирди.

“Бизни сув-энергетика муаммолари ташвишга солаётгани табиий, чунки миллионлаб одамларнинг ҳаёти ва иши бу муаммолар ҳал қилинишига боғлиқ. Биз бу муаммолар юзасидан халқаро қонунларга мувофиқ ҳолда ўзаро келишиб олишни истаймиз”,- деди Н.Назарбоев.

Сув-энергетика консорциуми ташкил этиш бўйича минтақа давлатлари ўртасида ҳали бирор қарорга келинмаганини таъкидлаган Н.Назарбоев апрель ойи охирида Марказий Осиё мамлакатларини сув билан таъминлаш масалалари юзасидан музокаралар бўлиб ўтишини эслатди.
XS
SM
MD
LG