Линклар

Россия ўз режасидан қайтмайди


Россия Грузиянинг айирмачи ҳудудлари билан алоқаларни яхшилаш режасидан қайтмаслигини маълум қилди.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда мажлисида нутқ сўзлаган Россиянинг БМТдаги элчиси Виталий Чуркиннинг айтишича, расмий Москва Абхазия ва Жанубий Осетияни Грузиядан ажратиб олиш эмас, балки улар билан иқтисодий алоқаларни ривожлантиришни режалаштирмоқда.

“Қилаётган барча ҳаракатларимиз халқаро қонун меъёрлари ва келишувларга тўлиқ мосдир. Бу ҳаракатларимиз юзасидан билдирилаётган эътирозларни тушуна олмаяпмиз”,- деди Виталий Чуркин.
XS
SM
MD
LG