Линклар

Басра тўла назоратга олинди


Ироқ Ички ишлар вазирлиги ҳукумат кучлари Басра шаҳри устидан тўла назорат ўрнатганини маълум қилди.

ИИВ матбуот котиби генерал Абдулкарим Ҳалафнинг билдиришича, қарийб бир ой давом этган амалиётлардан сўнг ҳукумат кучлари Басра шаҳри устидан назоратни қўлга киритишга муваффақ бўлган.


Ўтган ойда Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий ҳукумат кучларига Басра шаҳрини жангарилардан тозалашга буйруқ берган эди. Хавфсизлик кучлари ва шиа жангарилари ўртасида Басра шаҳрида рўй берган тўқнашувларда юзлаб фуқаро нобуд бўлгани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG