Линклар

Туркманистонда ойлар номи тикланди


Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов мамлакат конституциясига бир қатор ўзгартиришлар киритилишини эълон қилди.

Унинг таъкидича, конституциянинг айрим моддалари замон талабига жавоб бермайди ҳамда Туркманистон ривожига тўғаноқ бўлмоқда.

Бироқ Туркманистон раҳбари конституцияга қандай ўзгартиришлар киритилишини ошкор қилмади.

Шунингдек, Қ.Бердимуҳаммедов мамлакатда ойларнинг анъанавий номларини қайта тиклашга буйруқ берди. Бундан бир неча йил аввал собиқ президент Сапармурод Ниёзов ойлар ва ҳафта кунлари номларини ўзгартирган эди.
XS
SM
MD
LG