Линклар

“Лукойл” Ўзбекистонга миллиардлаб сармоя киритади


Россиянинг “Лукойл” компанияси президенти Вагит Алекперов компания 2015 йилга қадар Ўзбекистон иқтисодиётига 5,5 миллиард доллар сармоя киритишини маълум қилди.

Унинг билдиришича, “Лукойл” шу пайтгача Ўзбекистоннинг нефть ва газ соҳаларидаги лойиҳаларга 500 миллион доллар сармоя киритган.

Хабарларга кўра, “Лукойл” компанияси “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси билан биргаликда мамлакатдаги Қандим гуруҳи, Ҳовузак ва Шоди конларини ривожлантириш ва геологик-қидирув ишларини олиб боришга келишиб олган.
XS
SM
MD
LG