Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:28

“Ёлғончи” банк фаолияти мустақил аудит қилинади


Ёлғон маълумотлар асосида Халқаро валюта жамғармасидан қарийб 47 миллион доллар қарз олгани ошкор бўлган Тожикистон Миллий банки банк фаолиятини хорижий реелтор компаниялар текширувидан ўтказиш учун халқаро тендер эълон қилди.

Ёлғон ошкор бўлганидан кейин Миллий банк фаолиятини холис экспертлар текширувидан ўтказиш таклифи ҳам ХВЖ томонидан ўртага ташланганди. Бироқ Миллий банк раиси Шариф Раҳимзода халқаро тендер Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ташаббуси билан эълон қилинганини билдирди.

Миллий банк ёлғон маълумотлар тақдим этаётгани бошданоқ ХВЖга маълум бўлганига урғу бераётган таҳлилчилар халқаро тендер ХВЖ ортида турган АҚШнинг навбатдаги ўйини эканини таъкидламоқда.

“Банклар фаолиятини текшириш учун ташқаридан мустақил аудит чақириш халқаро тажрибада мавжуд. Миллий банк фаолиятини текшириш ва бунинг учун халқаро тенден эълон қилиш эса Тожикистон ҳукумати ва АҚШнинг навбатдаги ўйини бўлиши мумкин. Ишонч билан айтаманки, Тожикистон ҳукумати ҳам, Миллий банк ҳам бу билан ўз обрўсини тиклаш учун хорижий экспертларни Миллий банк фаолиятидаги камчиликларни хаспўшлашга ундаши эҳтимолдан йироқмас”,- деди мустақил таҳлилчи Саймуддин Дўстов.

Тожикистон дунёда иқтисодий рейтинги энг паст давлатлар қаторида туради. ХВЖдан ёлғон эвазига қарз олингани ошкор бўлгач эса унинг рейтинги янада пастга ўрлади. Энди ҳукумат мулозимлари ҳам Тожикистон рейтинги ўта пастлигини яширмай қўйди.

“Тожикистоннинг иқтисодий тараққиёти ва йирик иншоотлар лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий сармоядорларни мамлакатга жалб этиш зарур. Бусиз ҳеч наса бўлмайди. Афсуски, рейтинг масаласида мақтанарли ўринда эмаслигимиз туфайли шу кунга қадар дунёдаги обрўли, йирик хорижий сармоядорлар бизга мурожаат этгани йўқ”,- деди Миллий банк раиси Шариф Раҳимзода.
XS
SM
MD
LG