Линклар

logo-print

Сайрамлик ўзбеклар тошқин жабрдийларига ёрдам йиғди


Қозоғистоннинг Сайрам туманида яшовчи ўзбеклар баҳорги тошқиндан жабр кўрган оилаларга ёрдам кўрсатиш учун ўн икки ярим минг доллар йиғди. Бу Сайрамдаги ўзбек диаспораси томонидан кўрсатилаётган учинчи ёрдамдир. Жанубий Қозоғистондаги тошқиндан кейиноқ ўзбек маданий маркази жабр кўрганлар учун 2,5 миллион танга ёки қарийб 21 000 доллар йиғиб берганди.

Сайрамликлар делегацияси озиқ-овқат маҳсулотлари ва турмуш учун зарур ашёларни баҳорги тошқиндан энг кўп жабр кўрган Сариоғоч туманига етказиб берганди. Уларнинг бу ташаббусини бошқа туманлар ҳам қўллаб-қувватлаганди.

Табиий офат натижасида уйлари вайрон бўлган кўпчилик қозоғистонликлар ҳозиргача чодирларда ёки қариндошлари уйларида яшамоқда. Аммо улар учун янги уйлар қуриш аллақачон бошланган.
XS
SM
MD
LG