Линклар

Милиция ходимлари жиноий жавобгарликка тортилди


Наманган вилояти жиноят ишлари суди қарори билан Наманган тумани ички ишлар бўлими ходимлари Улуғбек Бозоров, Бекзод Иброҳимов ва Мирзаолим Абдураҳимов 1,5 йилданга озодликдан маҳрум қилинди.

“Press-uz.info” ахборот агентлиги маълумотига кўра, уч милиция ходими фуқаро Мушарраф Темированинг уйига ўзлари наркотик моддани ташлаб, уни милиция бўлимига олиб кетган. Милиция ходимлари аёлни аёвсиз калтаклаб, унга нисбатан тергов пайти тақиқланган методларни қўллаган ва ундан 2000 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилган. Пулни олгач, М.Темировани қўйиб юборишган. Унинг отаси Миллий хавфсизлик хизматига шикоят аризаси ёзгач, милиция ходимлари панжара ортига тушган.
XS
SM
MD
LG