Линклар

logo-print

Собиқ амалдор ҳибсга олинди


Қирғизистонда Архитектура ва қурилиш давлат агентлигининг собиқ бошлиғи Эшонбой Қодирбеков ҳибсга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон молия полицияси матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарларга кўра, И.Қодирбеков юқори лавозимда ишлаган пайтда эгаллаб турган мансабини суистеъмол қилган. Собиқ расмий устидан жиноят иши қўзғатилгани ҳам маълум бўлди.

Қирғизистон парламентининг собиқ депутати Э.Қодирбеков 2005 йил март инқилоби даврида мухолифат сафида бўлиб, собиқ президент Асқар Ақаев истеъфо бергандан сўнг деярли 24 соат давомида Қирғизистон президенти вазифасини бажарган эди.
XS
SM
MD
LG