Линклар

ЕХҲТ Грузияга махсус вакилини жўнатади


Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти расмий Тбилиси ва Москва ўртасидаги бўҳронни бартараф этиш мақсадида Грузияга ўзининг махсус вакилини юборишини маълум қилди.

Шунингдек, ЕХҲТ Москва расмийларига Грузия-Россия ўртасидаги сўнгги тортишув юзасидан ташвиш билдирган.

Сўнгги ҳафта мобайнида Тбилиси ва Москва Абхазия ҳудуди узра парвоз қилаётган Грузиянинг учувчисиз бошқарилаётган самолётининг уриб туширилиши юзасидан тортишган эди. Шунга қарамай, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тбилиси-Москва муносабатларида салбий ўзгаришлар кузатилмаётганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG