Линклар

Садрда жиддий тўқнашув бўлди


Бағдоднинг Садр шаҳарчасида ҳукумат кучлари ва шиа жангарилари ўртасида шиддатли тўқнашувлар рўй берди.

Маҳаллий шифохона ходимлари тарқатган маълумотга кўра, тўқнашувлар оқибатида 11 киши, жумладан, ёш болалар ҳам нобуд бўлган.

Бир ойдирки, Ироқ ҳукумати кучлари мамлакат бош вазири Нурий ал-Маликий буйруғига биноан шиа жангариларга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказиб келмоқда.

Шунингдек, АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондонлиги мамлакат ҳудудида Эронда ишлаб чиқарилган қурол-аслаҳа омбори топилганини эълон қилди. Эрон томони АҚШ ҳарбийларининг бу иддаосини кескин рад этди.
XS
SM
MD
LG