Линклар

Исроил “Ҳамас” таклифига кўнмади


Исроил ҳукумати “Ҳамас” ҳаракатининг олти ойга ўзаро ўт очишни тўхтатиш таклифига рад жавоби берди.

Исроил ҳукумати матбуот котиби Давид Бакер “Ҳамас” ҳаракатининг таклифи айёрлик экани, бу билан жангарилар яқинда Исроил ҳарбийлари билан рўй берган тўқнашувлардан сўнг қайта куч тўплашга уринаётганини маълум қилди.

Айни пайтда Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Тулкарам шаҳри яқинида исроиллик икки қўриқчининг фаластинлик жангарилар томонидан ўлдириб кетилгани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG